«тошкент халқаро инвестиция форуми» тегли мақолалар


Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади
27 апрель 2023, 14:01

Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда халқаро экспертлар кўмагида Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади. Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади.

МБ раҳбари ўринбосари — ташқи рисклар ва шоклар Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилиши ҳақида
30 март 2022, 02:42

МБ раҳбари ўринбосари — ташқи рисклар ва шоклар Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилиши ҳақида

Марказий банк раҳбари ўринбосари Беҳзод Ҳамраев дунёда рўй бераётган сўнгги воқеалар Ўзбекистон иқтисодиётига учта канал: валюта курси, инфляция ва молиявий барқарорлик орқали салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. У валюта курси ва нархларни барқарорлаштириш мақсадида регулятор қандай чора-тадбирлар кўраётгани хусусида маълумот берди. Бундан ташқари, Марказий банк ЯИМ ўсиши, инфляция ва инвестициялар оқими бўйича прогнозларини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

«Ўзбекистон учун ноёб иқтисодий имкониятни бой бермаслигимиз керак» — Зафар Ҳошимов
28 март 2022, 18:07

«Ўзбекистон учун ноёб иқтисодий имкониятни бой бермаслигимиз керак» — Зафар Ҳошимов

Йирик компаниялар Россияни тарк этиши фонида Ўзбекистон минтақавий саноат ва тижорат ҳабига айланиш учун ноёб имкониятга эга, деб ҳисоблайди тадбиркор Зафар Ҳошимов. «„Хавф ва таҳдид сотувчилари“ бизни яна қўрқитишига ва ўтмишга қайтаришига йўл қўймаслигимиз керак», — деди у.

Тошкент халқаро инвестиция форумида $7,8 млрдлик шартнома ва битимлар имзоланди
28 март 2022, 09:45

Тошкент халқаро инвестиция форумида $7,8 млрдлик шартнома ва битимлар имзоланди

Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз якунига етди, унинг доирасида 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг маълум қилишича, қиймати 3,5 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга ҳам эришилган.

Шавкат Мирзиёев — инвесторларга: «Президент ва ҳукумат муваффақиятингизни кафолатлайди»
24 март 2022, 12:31

Шавкат Мирзиёев — инвесторларга: «Президент ва ҳукумат муваффақиятингизни кафолатлайди»

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзлаб, Ўзбекистондаги ислоҳотлар ортга қайтмайдиган реал ҳақиқат эканлигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторларга юзланиб, «2026 йилга қадар иқтисодиётдаги эксклюзив ҳуқуқлар ва 25 дан ортиқ фаолият бўйича монополиялар тугатилишини» маълум қилди. У шунингдек, келгусида 7 та йўналиш доирасида ишбилармон учун яратиладиган имкониятларга тўхталиб ўтди.

Тошкент шаҳрида илк халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади
8 феврал 2022, 18:25

Тошкент шаҳрида илк халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади

24−26-март кунлари биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. Форумда яшил энергиядан инновацион саноатгача, қишлоқ хўжалигидан иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштиришгача бўлган мавзулар муҳокама қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг